"Сўғдиёна"ни яна кимлар тарк этяпти?
Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси таркибида ўзгаришлар аста-секин юз бермоқда. Айрим ўйинчилар билан шартномалар узайтирилаётгани ҳақида хабарлар бериляпти. Шунингдек, клубни тарк этаётган ўйинчилар ҳам бор.
Бунгача сайтимиз орқали Шаҳзод Жўрабеков ва Баҳодир Насимовнинг “Сўғдиёна” билан хайрлашгани тўғрисида маълумот бергандик.
Бундан ташқари, яна Sports.uz сайтига маълум бўлишича, Шавкат Саломов билан сербиялик легионер Лука Чермел “Сўғдиёна”ни тарк этган.
Саломов жиззахликлар сафига иккинчи даврада қўшилган бўлиб, 11 та баҳсда майдонга тушди. Чермел эса 24 та ўйинда иштирок этиб, 1 гол муаллифи бўлган.
Фикрлар