"Сўғдиёна"нинг бугунги ғалабаси 2024/25 йилги мавсум учун ОЧЛда Ўзбекистоннинг квоталари ошишига сабаб бўлди
“Сўғдиёна” ОФК Кубоги Марказий минтақа финалида майдонга тушиб, Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасини йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳсда Жасур Ҳасанов икки бор ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, Шохруз Норхонов ва Жавоҳир Қаҳрамонов биттадан гол урди.
Бугунги ғалабадан кейин Ғарбий зонада ОФК клублари рейтинги энди шундай кўриниш олди.
Асосий янгилик шундан иборатки, Ўзбекистон 2024/2025 йилги мавсумда ОЧЛ учун 3+1 квотасини нақд қилди. Яъни 3 та клубимиз тўғридан-тўғри мусобақа гуруҳ босқичига йўл олса, яна бир жамоамиз саралашда иштирок этади.
“Сўғдиёна” ва “Насаф” бу мавсумда бошқа очко ололмаган тақдирда ҳам, Эроннинг “Фулад” клуби барча учрашувларда ғалаба қозониб, Чемпионлар лигаси ғолибига айланган тақдирда ҳам, Ўзбекистон ҳисобидаги очколар сони 45,057ни, Эронда эса 44,975ни ташкил қилади.
Фикрлар