Солари
Ads

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Сантьяго Солари кеча “Аякс”дан (4:1) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Таъкидлаш керакки, кечаги мағлубиятдан сўнг “қироллик клуби” ЕЧЛдаги юришини тўхтатди.

“Мен ҳозир матбуот анжуманига енгилганимни айтиш учун келмадим. Мавсум давом этади. Бизда ҳали Ла Лига бор”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” айни дамда пешқадам “Барселона”дан 12 очко кам жамғарган ҳолда Ла лига мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Шуни инобатга олсак мадридликларда чемпионатни ютиш учун ҳам ҳеч қандай имкон қолмаган.