Солари "Реал"нинг мағлубиятидан сўнг нималар деди?

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Сантьяго Солари кеча Ла Лиганинг 18-турида "Реал Сосьедад"га (0:2) қарши ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин бошида биз концентрацияни йўқотдик ва айнан шу сабабли гол ўтказиб юбордик. Бундай ҳолат “Вильярреал”га қарши баҳсда ҳам содир бўлган эди. Биз ўйинни қутқариб қолиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, аммо яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик.

Бундан ташқари ўйинда тушунарсиз ҳолат ҳам кўп бўлди. Винисиусни йиқитилган вазиятда пенальти бор эди. Бундай баҳсли ҳолатлар учун VAR бор. Агар мана шундай вазиятларда ундан фойдаланилмаса, бу мантиқсизлик бўлади”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Маълумот учун, “Реал” айни дамда 18та тур якунларига кўра мусобақа жадвалида 30 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!