Сон Хен Мин “Тоттенхэм”нинг 56 йиллик нохуш сериясига нуқта қўйди
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм Хотспур” клубининг жанубий кореялик футболчиси Сон Хен Мин ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида ўз майдонида “Ювентус”га қарши баҳсида гол киритишга эришди.

Қайд этиш жоиз, “Тоттенхэм” ЕЧЛ (ЕЧК)нинг плей-офф босқичида 1962 йилдан буён ўз майдонидаги баҳсда гол кирита олмай келаётган эди. Кореялик иқтидор эгаси эса 56 йиллик мазкур нохуш ан`анага чек қўйди.

Бироқ якунда “шпорлар” рақибга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди ва турнирни тарк этишди.