Сон Хён Мин Жанубий Корея лагерида муҳит яхши эмаслигини айтди

Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Сон Хён Мин Мексикага қарши ЖЧ–2018 гуруҳ босқичи 2-туридан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Швеция билан ўйиндан аввал узоқ тайёргарлик кўргандик. Ўша беллашув биз учун муҳим эди, чунки мусобақанинг биринчи ўйинида муваффақиятга эришмоқчи эдик. Аммо биз кутган натижа бўлмади.

Тан олиш керак, айни вақтда лагеримизда муҳит яхши эмас. Атиги иккита баҳс қолди, уларга яхши тайёргарлик кўриб, ижобий кайфиятни сақлаб қолишимиз лозим.

Голлар йўқлиги менинг айбим – чунки мен ҳужумчилардан бириман. Мен намуна бўлимиш керак: яхшироқ ишлашим, йигитларда ўзига бўлган ишончини кўпайтиришим даркор”, – деди Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!