"Сўнгги 9 ой давомида менга бирорта жанг ўтказиш таклифи тушмади". UFC юлдузи промоушенни тарк этмоқчими?

  • 17 июль, 2022, 23:31
  • 0
  • MMA

UFC жангчиси Нейт Диас сўнгги 9 ой ичида унга бирорта жанг таклиф қилинмаганини айтди. Қолаверса, у промоушенни тарк этиш ҳақида ҳам ўйлаган.

"Умуман олганда, сўнгги 9 ой давомида менга бирорта жанг ўтказиш таклифи тушмади. Мен 5 та рақиб билан жанг беришларини сўрадим. Яхши сўзлар учун раҳмат, лекин мен бунданда узоқроққа боришни истардим", - дея ёзиб қолдирган Диас. 

Маълумот учун, Нейт 2021 йилнинг июнь ойидан буён жанг ўтказмади. Ўшанда у ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Леон Эдвардсга ютқазиб қўйганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!