Сўнгги икки кун ичида

“Ювентус” ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадонинг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, колумбиялик футболчида касаллик аломатлари йўқ. Аммо шунга қарамасдан у карантинга олинган.

Бундан аввалроқ “Ювентус”нинг бошқа бир ҳимоячиси Алекс Сандрода COVID-19 аниқлангани маълум қилинган эди.

Куадрадо жорий мавсум А Серияда 13 та ўйинда иштирок этди ва жамоасининг 3 та голига ассистентлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)