Сўнгги сонияларда пенальтини қайтарган Нестеров "Қизилқум"нинг Тошкентда ғалаба қозонишини таъминлади
Ўзбекистон Суперлигаси 5-тури доирасидаги "Олимпик" - "Қизилқум" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Беллашув тақдирини Санжар Шоаҳмедовнинг 29-дақиқада киритган ягона голи ҳал этиб берди. Тошкентликлар ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов 90+5-дақиқада пенальтидан гол ура олмади, Нестеров вазият қаҳрамони.
Шу тариқа, навоийликлар 13 очко билан ўз пешқадамлигини янада мустаҳкамлаб олди. 11-поғонадаги "Олимпик" ҳисобида 3 очко бор.
Фикрлар