Сўнгги тур олдидан максимал интрига! Аргентина жой олган гуруҳдаги вазият қандай?

ЖЧ-2022 2-туридан ўрин олган Аргентина - Мексика учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "альбисилесте" 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, 64-дақиқада Лионель Месси олис масофадан зарба йўллаб, ҳисобни очди. 87-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Энцо Фернандес орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Шу тариқа, аргентиналиклар очколари сонини 3 тага етзкиб олган ҳолда, ўз гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. 1 очкоси бор Мексика ҳозирча сўнгги поғонани банд этиб турибди. 

Шунингдек, ушбу гуруҳдан ўрин олган Польша - Саудия Арабистони баҳсида европаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Қуйида 2-турдан сўнг гуруҳдаги вазият билан танишинг: 

photo_2022-11-27_02-23-38


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!