Сўнгги тур олдидан Олий лига жадвали қай ҳолатга келди? (фото)

Бундан бир неча дақиқалар аввал мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Олий лига баҳсларининг 29-тур учрашувлари ўз якунига етди.

Қизиқарли, шиддатли ва голларга бой кечган ўйинларда бир қатор кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди. Масалан, Қаршида "Насаф" меҳмони бўлган "Пахтакор" кутилмаганда 4:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди, мавсумни анча яхши ўтказган "Қўқон-1912" жамоаси эса ҳисобда олдинда бора туриб якунда "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйди. 

29-тур якунларидан сўнг келгуси мавсумни Осиё чемпионлар лигасида бошлайдиган 2та жамоа номи маълум бўлди. Уларнинг бири "Локомотив" бўлса, иккиниси "Насаф". "Бунёдкор" эса ушбу йўлланмаларнинг 3-сига эришиш учун 4 декабрь куни кубок финалида "Локомотив"ни енгиши керак, акс ҳолда 3-ўринни эгаллаган "Пахтакор" ушбу йўлланмани илиб кетиши мумкин.

Қуйида Олий лиганинг сўнгги тури олдидан мусобақа жадвали қай ҳолатга келганига гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!