Соққа қилишни “шаҳарликлар”дан ўрганинг!
Capology портали Европанинг кучли лигаларида энг кўп маош олаётган ўйинчилар рўйхатини тузишда давом этмоқда.
Портал мутахассислари Англия Премьер-лигасининг энг катта маошли футболчилари “топиш-тутишини” ўрганиб чиқди.
Англия Премьер-лигасида энг кўп маошни “Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне олади. Бельгиялик ярим ҳимоячига ҳар мавсум учун 20,8 миллион фунт тўланяпти.
Иккинчи ўринда ҳар бир мавсум учун 19,5 миллион фунт олаётган “шаҳарликлар” тўпурари Эрлинг Холанд жойлашган.
“Ливерпуль” раҳбарияти жамоанинг асосий ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни йиллик 18,2 миллион фунт маош билан ушлаб турибди.
“Манчестер Сити”да барча ютуқларни қўлга киритиб бўлган Кевин де Брюйнеда Саудия Арабистонига бориб, бундан ҳам кўп даромад қилиш имкони ва таклифи бор.
Фикрлар