Сорана Кирстя: Бу қароримдан розиман
Ads

Руминиялик теннисчи Сорана Кирстя "Nürnberger Versicherungs Cup" турнирининг чорак финал баҳсида имкониятни бой берди.

Сорана ярим финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда америкалик Элисон Рискега қарши кортга чиқди. Дастлабки сетни 6:2 ҳисобида ютиб олган румин теннисчиси иккинчи сетда 5:7 ҳисобида мағлуб бўлди. Сўнгги ҳал қилувчи учинчи сетда ҳисоб 0:1 бўлиб турган бир пайтда Кирсят ўйинни давом эттиришдан бош тортди.

Шу тариқа навбатдаги босқичга йўл олган Риске энди голландиялик Кики Бертенс, ёки бельгиялик Кирстен Флипкенс билан куч синашади.

Sports.uz