Сория ўз дарвозасига гол урган “Хетафе” тарихидаги навбатдаги дарвозабон бўлди (видео)
Ads

“Хетафе” клуби посбони Давид Сория кеча Ла Лиганинг 5-турида “Атлетико”га (0:2) қарши бўлиб ўтган ўйинда рақиб футболчиси Тома Лемарнинг зарбасидан сўнг ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Эътиборлиси, Сория шу тариқа сўнгги 12 йил ичида илк бор автоголга муаллифлик қилган “Хетафе” дарвозабонига айланди.

Қайд этиш лозимки, сўнгги марта 2006 йилнинг ноябрида “Хетафе” дарвозабони Пато Аббондасьери “Вильярреал”га (0:1) қарши ўйинда ўз дарвозасига гол уриб қўйган эди.