“Сошо” сардори: ПСЖ бизнинг устимиздан кулмоқда
“Сошо” клуби сардори Флорьян Тардье Франция кубоги 1/8 финал босқичи доирасидан ўрин олган баҳс бўлишига икки кун қолганида, парижликларнинг Неймарнинг туғилган куни муносабати билан Париждаги қимматбаҳо ресторанда 150 киши таклиф этилган катта байрам кечасига ташкил этганларидан ранжиганини айтиб ўтди.
“Кўринишидан, ПСЖ футболчилари бизнинг устимиздан кулмоқда. Менимча, улар ўзларини аллақачон чорак финалда кўриб юборишни бошлашган. Тўғрисини айтсам, менга бу клуб умуман ёқмайди. Бироқ уларга қарши баҳсда шахсий ҳусуматим боис, кераксиз хатолар ва Неймар “Ренн”га қарши учрашувда қилгани каби рақибга нисбатан қандайдир ҳурматсизлик кўрсатмайман. Агарда, у яна шундай қилса, мен унга қандай жавоб беришни биламан. Унга айтар сўзларим бор.
ПСЖ “Реал”га қарши ўйин олдидан ҳам шундай кеча ташкил қилар эди деб ўйламайман. Балки, улар бизни жуда ҳам енгил рақиб сифатида кўраётган бўлиши мумкин. Асосийси эса биз уларни майдонда ҳурмат билан қарашларига мажбур этишимиз лозим”, – деб айтиб ўтди Лига 2'да 7-ўринда бораётган жамоа сардори.
Фикрлар