
Совринсиз қолган “Реал” мавсумнинг энг зўр ўйинчисини танлади
“Пари Сен-Жермен” сафида деярли ҳар мавсум мамлакат чемпионатида ғолиб чиқишга кўникиб қолган Клиан Мбаппе “Реал”га кўчиб ўтганидан кейин дебют мавсумида совринсиз қолди.
Бироқ индивидуал кўрсаткичлар бўйича, айниқса, тўпурарликда франциялик футболчи бир неча рекордларни ўрнатиб, муваффақиятга эришди.
“Реал” матбуот хизмати Килиан Мбаппени жамоанинг 2024-2025 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси, деб эълон қилди.
26 ёшли футболчи Ла Лигада 34 та учрашувда рақиблар дарвозасини 31 маротаба ишғол қилиб, чемпионат тўпурарлари пойгасида ғолиб чиқди. Шунингдек, лига ўйинларида Мбаппе уч бор голларга ассистентлик қилди.
Шунингдек, машғур футболчи Европа Чемпионлар лигасининг 14 та ўйинида еттита гол ва иккита ассист, Испания кубогидаги тўртта баҳсда иккита гол муаллифи бўлди.
Фикрлар