“Спартак” – “Сочи” ўйини қайта ўтказиладими? РПЛ жавоб берди

“Спартак” ва “Сочи” ўртасидаги учрашув атрофидаги гап-сўзлар тобора авж олиб бормоқда. Нохолис ҳакамликка дуч келган москваликлар ўйин натижасидан (2:2) норози бўлмоқда. Футбол мутасаддилари ушбу ўйин ҳакамлари устидан текширув ўтказилишини маълум қилган.

Айрим мутахассислар ўйин натижаси бекор қилиниб, учрашув қайта ўтказилиши кераклигини талаб қилмоқда. Россия премьер-лигаси вакиллари бунга жавоб берди.

- Ҳакамлик туфайли учрашув натижасини бекор қилиб бўлмайди. Бу регламентда кўрсатилмаган, - деган жавобни берди РПЛ мутасаддилари.

Демак, биринчи тур учрашуви натижаси ўзгаришсиз қолади. Бу ҳолатда фақатгина учрашув ҳакамларини жазолаш мумкин бўлади холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!