"Спартак" ўзининг икки футболчиси билан хайрлашди. Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, ҳимоячи Максим Сазонов ва ярим ҳимоячи Владислав Васильев жамоани тарк этган.

Ҳар иккала футболчи билан ҳам ўзаро келишган ҳолда шартномалар бекор қилинган.

20 ёшли Сазонов "Спартак" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Спартак-2" сафида 21 та ўйинда майдонга тушди.

21 ёшли Васильев "Спартак"га 2019 йил Смоленскнинг "Днепр" клубидан келиб қўшилган. У "Спартака-2" сафида 28 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар