"Спартак" Гарай учун 20 миллион евро таклиф қилмоқда

Москванинг “Спартак” клуби аргентиналик ҳимоячи Эсекьел Гарай учун “Валенсия”га 20 млн евродан кўпроқ таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Fox Sports хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозимки амалдаги Россия чемпиони 30 ёшли футболчи борасида бир қатор Италия грандлари билан кураш олиб бормоқда. Аниқроғи “Ювентус” ва “Интер” ҳам Гарайни ўз сафида кўришни истамоқда. Бироқ, “Зенит”нинг собиқ аъзоси яна Россияга қайтишга қарши эмас. Ўз навбатида "кўршапалаклар" бунинг учун 25 миллион евро талаб қилишмоқда.

Маълумот учун, Гарай ўтган мавсум Ла Лигада жами 27та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 4та тўп киритишга мувоффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!