Ads

"Спартак" клуби ҳимоячиси Илья Кутепов фаолиятини Европала давом этириши мумкин.

25 ёшли футболчига Италиянинг "Фиорентина" клуби катта қизиқиш билдирмоқда. Эслатиб ўтиш жоизки, флоренцияликлар жорий мавсумда А Сериани 8-ўрин билан якунлашган.

Бугунги кунга келиб, "Фиорентина" Кутепов учун асосий давогар, бунга сабаб футболчининг Италияда фаолиятини давом этириш хоҳишидир. Шуни айтиб ўтиш лозим, Ильяга "Вест Хэм", "РБ Лейпциг" ҳамда "Лион" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.