Нидерландиянинг "Аякс" клуби ярим ҳимоячиси Квинси Промес Россия чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Футболчи собиқ жамоаси "Спартак"га қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, томонлар 3,5 йиллик шартнома имзолаган. 29 ёшли ярим ҳимоячи 2014-2018 йиллар москваликлар шарафини ҳимоя қилган ва жамоанинг энг яхши легионерларидан бирига айланганди.

Промес "Спартак" сафида 135 учрашувда майдонга тушиб, 66 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган ҳамда 34 марта ассистентлик қилган.

1280_864_max_1

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар