"Спартак" Остон трансферидан фойда кўрмайди!
"Спартак" клуби раҳбари Леонид Федуннинг рафиқаси Зарема Салихова жамоа ярим ҳимоячиси Остон Ўруновни "Уфа"га сотса ҳам унинг трансфер ҳаражатларини қоплай олмайди дея ҳисобламоқда.
Унинг фикрича, "Спартак" Ўруновнинг трансферидан фойда қила олмайди. Бонусларнинг узи 321 минг еврони ташкил қилган. Маошнинг асосий қисми дастлабки 4 ойда тўланган. Қолган 10 ёки 15 фоизини "Уфа" ижарага олгани учун тўлаган. Бу ишлар учун Зарема москваликлар собиқ менежери Шамил Газизовни айблади.
Аввалроқ, Москва клуби бош директори Евгений Мележиков "Уфа" Остонни трансфер ҳуқуқини сотиб олишга тайёр эканлигини маълум қилганди.
Остон Ўрунов ўтган йили "Уфа"дан "Спартак"ка трансфер қилинган, қишда яна собиқ клубига ижара асосида қайтганди. У бошқирдистонликлар сафида 16та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар