"Спартак"ни енган "Ростов" қишки танаффусга кучли учликда йўл олди
Ҳозиргина Россия премьер-лигасининг 18-туридан ўрин олган “Спартак” ҳамда “Ростов” жамоалари баҳси ўз якунига етди.
Қизиқарли кечган беллашув 1:4 ҳисобида ростовликларнинг ғалабаси билан якунланди. Меҳмонлар сафидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 74-дақиқада захирага олинди. У жамоасининг голларидан бирига асситентлик қилди.
Шу тариқа Валерий Карпин жамоаси ўз ҳисобидаги очколарни 34 тага етказиб олди. Бу эса уларни қишки танаффусга кучли учликда йўл олишлари учун етарли бўлди.
Фикрлар