“Специя”: Хайр, Шомуродов!

Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Специя” клуби А Сериянинг 27-тур учрашувини биринчи якунлаб, ФИФА кунлари муносабати билан берилган танаффусга биринчилардан бўлиб чиқиб кетди.

“Специя”нинг камида 12 нафар футболчиси турли мамлакатлар миллий терма жамоалари аъзоси ҳисобланади. Яна бир нечта истеъдодли ўйинчи ўз юртининг ёшлар терма жамоасига чорлов олди.

Лигурия жамоаси расмий сайтида Элдор Шомуродов бир неча футболчилар қаторида ўз мамлакати миллий терма жамоасига чақиртирилгани расман тасдиқланди. Элдор жамоаси билан хайрлашиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар ихтиёрига отланади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Саудия Арабистонида ўтказади. Бош мураббий Сречко Катанец бу йиғинга 24 нафар чарм тўп устасини таклиф қилган. Таббийки, улар орасида жамоа сардори Элдор Шомуродов ҳам бор.

13.03.2022

Йиғин давомида ҳамюртларимиз иккита ўртоқлик учрашувни ҳам ўтказиши белгиланган. Дастлаб, Канатец шогирдлари 24 март куни Боливия ва тўрт кундан кейин Венесуэла терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

“Специя” матбуот хизмати асосий таркиб ўйинчиларидан Элдор Шомуродовдан ташқари, Мбала Нзола Ангола, Итан Ампаду Уэльс, Альбин Экдаль ва Эмиль Холм Швеция, Раймондс Кроллис Латвия ҳамда дарвозабон Бартломей Драговски Польша терма жамоасига чақиртирилганини маълум қилди.

Шунингдек, клуб сайтига кўра, Дания ёшлар терма жамоаси Жулиус Бекни, Словения ёшлар терма жамоаси Тио Ципотга таклиф юборган.

Яна бир истеъдодли ўйинчи Сальваторе Эспозито Италиянинг 21 ёшгача футболчилардан иборат терма жамоасига чақиртирилди.

“Специя” бош мураббийи Леонардо Семпличи бу ҳолатга қуйидагича изоҳ берди.

- Ҳар бир мураббий чемпионатга тўлиқ таркиб билан тайёрланишни истайди. Лекин бизда хорижлик футболчилар кўп. Улар ўз мамлакати терма жамоасига жалб қилингани сабабли улар учун хурсандмиз.

Биз вақтдан фойдаланиб, жароҳат туфайли футболдан четда қолган ўйинчиларимизни тезроқ сафга қайтаришга ҳаракат қиламиз. Мавсумни муваффақиятли якунлашимиз керак, - деди Леонардо Семпличи.

“Специя” футболчилари орасида ўз мамлакати терма жамоаси учун энг кўп ўйин ўтказган швециялик Албин Экдаль ҳисобланади. У халқаро майдонда 66 маротаба ўз юрти шарафини ҳимоя қилган.

Бу кўрсаткич бўйича Элдор Шомуродов иккинчи ўринни эгаллади. 27 ёшли тўпураримиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун 59 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 32 маротаба ишғол қилган.

IMG_3750

Бундан ташқари, Шомуродов “Специя” вакиллари орасида ўз мамлакати терма жамоаси сафида энг кўп тўп киритган футболчи ҳисобланади.

Шомуродовни нархига қараб ўйнатмайман!

Шомуродовни эртароқ тушириш керак эди! Элдорнинг 10 дақиқалик ўйини қандай баҳоланди?

Моуриньо Шомуродовни қандай "синдирди"?

Легионеримиз: Икки голим уч очко келтирди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. мансур
19/03/2023 09:50
Ҳеч сарлавҳа танлашни ўрнига қўёлмайсанларда, ўқиган кишининг ҳаёлидан дарҳол Шомуродовни “Специя”дан ҳайдаб юборибди деган фикр ўтади
Pardayev Shavkat
20/03/2023 17:30
SPORTS.UZда қанақа "журналист"лар ишлайди-я ?! Ўзбек футболида мавзу қолмадими?
Озроқ изланинглар ахир! Журналист кадрлар топилмаса, ёпинглар!
&
Махмуд1966
19/03/2023 14:11
Атвйлаб одамни чалгитадиган еки охир и йук сарлавха ( ... эса.....) куйиб одамни гашига тегасизлар!!!!!
Хурматсиз журналист блогерлар, билмасаларинг билиб олинглар: сарлавха - хавола клинаётган матннинг кискача мазмунидир!!!! Хе, уша.....!!!!
Суюнов Шерзод
19/03/2023 12:38
Шомага хали шанс бор, харакат қилса бўлади
&
Хайит дехконов
19/03/2023 12:36
Шома синиб булди шекилли. Специяга эмас Сосоулога утганида яхши булармиди