Легионеримиз: Икки голим уч очко келтирди!

Қозоғистон Премьер-лигасида учинчи мавсумини ўтказаётган “Пахтакор” тарбияланувчиси Игорь Сергеев бу йилги чемпионатда ҳам голлари ҳисобини очди.

“Тобол”нинг асосий тўпурари ҳисобланган легионеримиз дастлабки икки турда майдонни голсиз тарк этганди. Лекин учинчи беллашув Игорь Сергеевнинг ҳамон юқори спорт формасида эканини кўрсатди.

photo_189036

Кустанайликлар қийин ўтган баҳсда Қарағанданинг “Шахтёр” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳар икки гол Игорь Сергеев ҳисобига ёзилди. Легионеримиз голлари эвазига “Тобол” ҳали очко йўқотмаган тўрт жамоадан бири бўлиб қолди ва чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда.

Ўйиндан кейин Игорь Сергеев ўз муносабатини билдирди.

- Бош мураббийимиз таъкидлаганидек, беллашув жуда оғир ва қийин кечди. Шунга қарамай, биз ўйинни тўлиқ назоратга олдик ва янада кўпроқ тўп киритиш имкониятимиз ҳам бор эди.

Учрашувнинг охирги дақиқаларида бундай ўйнаб бўлмайди. Рақиб гол уриш учун бир неча марта қулай вазиятга эга бўлди.

Шунга қарамай, менинг бир жуфт голим жамоамизнинг ғалабасини таъминлаганидан мамнунман. Энг муҳими – ғалаба.

Ҳа, хатоларимиз бор, биз уларни бартараф этиш учун меҳнат қиляпмиз.

Ҳозир чемпиноатда танаффус эълон қилинди. Ўйлашимчи, таътилга “Тобол” яхши кайфиятда чиқади. Ғалаба учун жамоага раҳмат, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислардан миннатдормиз. Ривожланиш йўлида ҳаракат қилишдан тўхтамаймиз, - деди Игорь Сергеев.

29 ёшли ҳужумчимиз учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди ва ташкилотчилар томонидан махсус соврин билан тақдирланди.

Игорь Сергеев 2021 йилнинг бошидан бери Қозоғистон чемпионатида тўп тепмоқда. Дастлаб, тажрибали ҳужумчимиз ўз олдига юксак мақсадларни қўйган “АКтобе” билан шартнома имзолаган эди. Бироқ, бу жамоа молиявий  қийинчиликлар туфайли мақсадини ўзгартирди. Бундан унумли фойдаланган “Тобол” УЕФА таснифидаги мусобақаларда ёрдам бериши учун легионеримизни ўз сафига қўшиб олди.

Игорь Сергеев тўпурарлик маҳоратини “Тобол” сафида ҳам давом эттирди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси кустанайликлар сафида 2021 йили Қозоғистон чемпиони бўлди. 2022 йилги мавсумда эса, жамоаси билан бронза медалга эга чиқди.

“Тобол” жамоаси сафида Игорь Сергеев УЕФАнинг нуфузли халқаро турнирлари – Конференциялар лигаси ва Чемпионлар лигаси саралаш мусобақаларида голлар  ҳисобини очишга муваффақ бўлди.

main55415087_742eb552c56096388d5413580cfb31ee

“Пахтакор” тарбияланувчиси бугунги кунда Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат икки ўйинчисидан бири ҳисобланади. Трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world портали марказий ҳужумчини 1,4 миллион еврога баҳолаган.   

Ҳаммасини икки ўзбек легионери маҳорати ҳал қилди! Буни рақиб ҳам тан олди!

Легионерларимиз Премьер-лигани “ёрворди”!

Шомуродов бор ва Ўзбекистон янги чемпионатда юқори ўрин учун курашади!

Шомуродовга Дибала қачон жойини бўшатиб беради?

Шомуродов нега “Лилль”, “Эвертон”, “Вальядолид” ва “Байер” таклифини қабул қилмади?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!