Шомуродовни эртароқ тушириш керак эди! Элдорнинг 10 дақиқалик ўйини қандай баҳоланди?

Леонардо Семпличи қўл остига ўтганидан кейин “Специя”нинг учта ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига якун ясалди.

Лигурияликлар “Удинезе” ва “Верона” билан дуранг ўйнаб, катта жамоалардан “Интер”ни мағлуб этганидан кейин анча шов-шув кўтарганди.

27-турда Семпличи шогирдлари “Сауссуоло” меҳмони бўлди. Мезбонлар ғалабасини Доменико Берарди томонидан 71-дақиқада пенальтидан киритилган гол таъминлади.

GettyImages-1474202205-820x420

Леонардо Семпличи Элдор Шомуродовни 80-дақиқада майдонга туширди. Элдор ўйинни кучайтирди, лекин берилган вақт камлик қилди.

Нуфузли нашрлардан бири - https://www.calciomercato.com сайти “Специя” футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолади.

Драговски 6,5:

Тажрибали дарвозабон ишончли ўйнади. Рақиб футболчиларидан Энрике ва Рожерионинг гол уришига йўл қўймади. Берардининг 11-метрлик белгидан тепган тўпини қайтаришга интилди. Қўпол хатолар кузатилмади.

Амьян 5,5:

“Сассуоло” футболчисининг зарбасини қайтариб қолди. Рақиблар билан рақобатда ютқазмади. Фақат унинг айби билан пенальти белгиланди. Мана шу вазият ўйин тақдирини рақиб фойдасига ҳал қилди.

Кальдара 6:

Хатосиз ўйнади. Пинамонти ва Лорьенте билан рақобатда уларга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ампаду 6:

Жамоадошларининг камчиликлари ва хатоларини ёпишга уринди. Зарба беришда фаол бўлди. Бироқ, буларнинг бари мағлубиятдан қутилиб қолишга етарли бўлмади.

Николау 5.5:

Берардини тўхтатиб қолиш учун кўп меҳнат қилди. Бироқ, аксарият вазиятларда жамоадошларига тўпни вақтида етказиб бермади. Бунинг оқибатида жамоа прессинг остида қолиб кетди.

Бурабия 6:

Анча эркин ҳаракат қилди. Кенг майдон бўйлаб ўйнади.

Верде 6:

Бурабия ўрнига майдонга тушиб, “Специя”нинг ўнг қанотини кучайтирди.

Экдаль 5.5:

Биринчи бўлимда Энрикега етарли даражада қаршилик кўрсата олмади. Иккинчи бўлимни яхши бошлади. Бироқ, жисмоний ҳолати туфайли жойини бўшатиб берди.

Эспозито 5,5:

Экдаль ўрнига майдонга тушиб, ўзини кўрсата олгани йўқ.

Гьяси 5,5:

Кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Мезбонлар вакили Рожериога рақобатни бой берди.

Шомуродов 6:

Гьяси ўрнига 80-дақиқада майдонга тушган Элдор Шомуродов ўйинни жонлантирди. Бир вазиятда дарвоза томон берган зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. Мутахассислар Семпличи Даниэле Верде ва Элдор Шомуродовни эртароқ ўйинга тушириши керак эди, деб таъкидламоқда. Гол уриши учун вақт етишмади.

eldor-gggj

Агудело 6:

Аксарият яккакурашларда ғолиб чиққан бўлса-да, айрим вазиятларда Лопесга етарли даражада қаршилик кўрсата олмади.

Ципот  5.5:

Мальдинидан анча дадил ўйнади. Лекин бу самара келтиргани йўқ.

Мальдини  5.5:

Мальдини чиройли ўйнашга ҳаракат қилди. Тўпни яхши бошқарди. Лекин бу гал гол ура олгани йўқ.

Зурковски 5.5:

Бир сўз билан айтганда Мальдини ўрнига майдонга тушиб, кутилган ўйинни кўрсата олмади.

Нзола 6:

Биринчи бўлимда “Сассуоло” дарвозасига катта хавф солиб турибди. Ҳимоячи Феррари уни тўхтатишга қийналди. Лекин иккинчи бўлимда Нзола олдинги чизиқда ёлғизланиб қолди.

Семпличи 5.5:

Таркиб танлашида барқарорлик йўқ. Драговски бўлмаса, жамоа қийналиб қоларди. “Сассуоло”га қарши учрашувни Шомуродов ва Вердени ўйинга тушириш орқали қутқариб қолмоқчи бўлди. Бу ўзгариш вазиятни “Специя” фойдасига оғдириши мумкин эди. Лекин ўйинчи алмаштириш анча кеч амалга оширилди. Шомуродовни эртароқ баҳсга қўшиш керак эди.

Моуриньо Шомуродовни қандай "синдирди"?

Легионеримиз: Икки голим уч очко келтирди!

Ҳаммасини икки ўзбек легионери маҳорати ҳал қилди! Буни рақиб ҳам тан олди!

Легионерларимиз Премьер-лигани “ёрворди”!

Шомуродов бор ва Ўзбекистон янги чемпионатда юқори ўрин учун курашади!

Шомуродовга Дибала қачон жойини бўшатиб беради?

Шомуродов нега “Лилль”, “Эвертон”, “Вальядолид” ва “Байер” таклифини қабул қилмади?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olimov shavkat
18/03/2023 13:25
Shomirodovni o'ziga qulay bo'lgan markaziy hujumda o'ynatish kerak o'shanda collar uradi men bunga ishonaman