"Специя"га қарши ўта муҳим беллашув олдидан "Женоа" бош мураббийи нималар деди?
Италия А Сериясининг 33-тури доирасида "Женоа" "Специя"ни қабул қилади. Ушбу беллашув олдидан генуяликлар бош мураббийи Давиде Баллардини қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Ўтган галги ўйинда турнир жадвалидаги ҳолат мутлақо бошқача эди. Бугун эса ундай эмас. Ушбу баҳсга тенг очко билан етиб келяпмиз. "Специя" - А Серия жорий мавсумининг ҳақиқий кашфиёти. Бугунгача ўтказган ўйинлари билан улар буни исботлай олди.
Бугунги ўйин турнир жадвалидаги ҳолатга жиддий таъсир кўрсатади. Олдимизда жуда кам ўйинлар қолди ва бизга ғалабалар керак.
Мен Б серия хавфидан тўлиқ қутулдик, деб ўйламайман. Ортимиздаги жамоаларнинг ҳаммаси кучли ва улар очколар йиғишда давом этмоқда. Хотиржам нафас олишимиз учун қанча очко олишимиз лозимлигини билмайман", - деди Баллардини.
Фикрлар