СПЛ. Неймар пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Ал-Ҳилол" ишончли ҳисобда зафар қучди

Саудия Арабистони чемпионати 8-туридан ўрин олган "Ал-Ҳилол" - "Аш-Шабаб" баҳси бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Митрович ҳамда Кулибали томонидан киритилган голлар риёдликларга ишончли ғалабани тақдим этди. 

Шу тариқа, "Ал-Ҳилол" ҳисобидаги очколари сонини 20тага етказиб олган ҳолда, Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!