Спорт курашлари. Бугун 3 нафар ҳамюртимиз лицензион турнирда гиламга чиқади

Туркия мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича жаҳон лицензион мусобақасининг учинчи кун беллашувлари старт олмоқда. Бугунги кун дастурида эркин кураш усталари дастлабки босқичдан баҳсларга киришишса, аёллар курашида сўнгги йўлланмалар ўйналади.

Эркин курашчиларимиздан бугун уч нафар полвонимиз гиламга чиқиб, мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-65 кг: Умиджон Жалолов – Сужит Калкал (Ҳиндистон)
-97 кг: Магомед Ибрагимов – Адлан Висханов (Франция)
-125 кг: Ҳасанбой Раҳимов – Парис Карепи (Албания)

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсларда Шоҳида Аҳмедова (-53 кг) ҳамда Лайло Собировани (-57 кг) мағлубиятга учратган рақиблари финалгача етиб борди. Шу боис энди ҳамюртларимиз дастлаб бронза медали учун, сўнг учинчи ўрин эгалари ўртасида ҳал этиладиган ягона лицензия учун кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!