Спорт курашлари. U23 Осиё чемпионатининг дастлабки кунида 3 та медаль қўлга киритилди!

Иордания мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида U23 ёш тоифасидаги баҳслар бошланди. Мусобақани бу гал ҳам юнон-рум кураши усталарининг беллашувлари очиб берди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, биринчи кун доирасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлишди.

Совриндор бўлган спортчиларимиз:

Олтин медаль:
-77 кг: Дониёрхон Накибов
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов

Кумуш медаль:
-72 кг: Абдулло Алиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!