Спорт курашлари. Яшнобод туманида «Ҳоким кубоги» ўтказилди

Олимпия кунига бағишлаб Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида спорт курашлари бўйича «Ҳоким кубоги» мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда ёш полвонлар совринли ўринлар учун ўзаро кураш олиб боришди. Мусобақа якунида совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шунингдек, Фарғона вилояти Риштон туманидаги «Қалдирғоч» номли мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун мураббий Азизжон Абдилазизов томонидан мастер-класс ташкил этиб берилди.

Унда ёш спортчилар ўзлари учун қизиқ бўлган саволларни беришди. Бундан буён ушбу боғча тарбияланувчилари учун ҳафтанинг ҳар пайшанба куни машғулотлар ўтказилиши белгилаб қўйилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!