Спорт курашлари. Ёшларимиз Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлашди

BEPUL PROPAN

Иорданияда спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати старт олди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, мусобақанинг илк кунида юнон-рум кураши бўйича баҳслар ўтказилди. Қувонарлиси, унда полвонларимиз 3 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

Ғолиб ва совриндор бўлган полвонларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:
-45 кг: Умиджон Каромов
-48 кг: Ҳусниддин Абдукаримов
-55 кг: Сардор Холмурзаев

Кумуш медаль:
-51 кг: Ҳожиакбар Қўчқоров
-60 кг: Фарруҳ Йўлдошев
-110 кг: Саидамир Неъматов

Бронза медаль:
-92 кг: Фахрикамол Комилжонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!