"Спорт" телеканали директори: "Насаф" - "Пахтакор" учрашувида ВАР тизимидан фойдаланилади

"Спорт" телеканали директори ва таниқли журналист Зоҳид Каримов ўз "Твиттер" саҳифасида Суперлига 2021 йилги мавсумининг 1-туридан ўрин олган марказий беллашувда ВАР тизимидан фойдаланилишини маълум қилди:

"ВАР "Суперлига-2021"да қайси ўйинда биринчи марта қўлланилади? Шу савол кўп берилмоқда. Режага кўра, Суперлига 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" ўйинида ВАР тизими онлайн қўлланилиши кутилмоқда. Ўйин 10 март куни Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади", - деб ёзади Зоҳид Каримов 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
23/02/2021 21:42
Samarqantka ham Super kubikka qullash kerak har qalay butun Uzbekiston kuradi.