"Спорт" телеканали раҳбари Ўзбекистон - Қирғизистон ўйинини трансляция қилмасликни ЎФА ва Вадим Абрамов сўраганини айтди

Кечадан бери мавзуга айланган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйинини трансляция қилиш ёки қилмаслик масаласига "Спорт" телеканали раҳбари Зоҳид Каримов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. Бу ҳақда телеканалнинг телеграмдаги расмий саҳифаси маълум қилди.

Аслида бу оддий хабар эди. Лекин баъзи ОАВлар Вадим Абрамов ёки бошқалар гапларини негатив сарлавҳалар билан ёзиб, рейтинг кўтаришмоқчи бўлишди, шекилли.

- Ўйин эгаси ЎФА. Улар рухсат берса, олиб кўрсатамиз. Улар томондан айтилдики, информацион лавҳалар, репортажлар бераверинглар, фақат тўлиқ трансляция бўлмасин. Сабабини эса мураббийнинг хоҳиши, дейишди. Шу туфайли биз уларга пешвоз юрдик ва ТВ-дастурга ўйинни киритмадик. Кейин айрим нашрлар, барчаси эмас, қайтараман, айрим нашрлар "Спорт" телеканалидаги инсайдерларига таяниб хабар тарқатишди. Аниқ маълумот учун бизга ҳеч ким мурожаат қилмади. Энди эса ЎФА ва Вадим Карленович трансляцияга қаршилигимиз йўқ, дейишди. Яна пешвоз чиқамиз уларга. Миллий жамоа ўйинини трансляция қилиш биз қилиб юрган одатдаги ишимиз, бажонидил кўрсатамиз. Техника ва ижодий гуруҳимиз доим шай. Олиб кўрсатилмаслиги ташаббуси биз томондан бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Биз мухлислар учун ишлаймиз ахир!, - деди Спорт телеканали раҳбари Зоҳид Каримов.

- Умуман олганда, бош мураббий бундай илтимос билан чиқиши нормал ҳолат. Жаҳон футболида ҳам учраб туради. Шунинг учун биз бундан фожеа ясамадик, шов-шув кўтармадик, оддий қарадик. Қолаверса, ўйин ёпиқ эшиклар ортида ўтказилмайди. Истасангиз, стадионга боринг, истасангиз, мана энди "Спорт" телеканали орқали томоша қилинг, - дея қўшимча қилди Спорт телеканали директори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ramzis ll
05/11/2019 19:23
Sport tv ga termamizni o'yinidan qayerdagi xokkey muhim ediyu, qayerdan bunday hotamtoylik.
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
05/11/2019 17:11
oyinni stadionga kelib birorta yordamchisi korishi mumkinku
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
05/11/2019 17:10
juda g`akati gap boldi. huddi sport tv obermasa raqibla korolmaydigandek
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
05/11/2019 17:11
muxlislarni kirishi mumkinku