Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти аянчли аҳволга келиб қолган Тошкент вилояти академиясини кўздан кечиришди. У ердаги шароит қандай? (Фото)
Кеча Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Дилмурод Набиев ва Равшан Эрматов академияда яратилган шарт-шароитлар, академия биноси, машғулотлар майдони, кийим алмаштириш хоналари ва овқатланиш тизими билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, академияда фаолият юритаётган мутахассислар билан учрашув ташкил этилиб, уларнинг иш фаолияти ўрганилди.
Мавжуд камчилик ва муаммолар муҳокама қилиниб, уларнинг ечими бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Фикрлар