Спортчиларимиз Болгариядан қуруқ қайтишмайди

CHERY AUTO

Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича “Sofia Cup” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда ёш гимнастикачи қизларимиз ҳам муносиб иштирок этмоқда.

Tecno

Ёшлар ўртасидаги беллашувларда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари турнир доирасида битта кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритди. 

Жумладан, Кристина Шин, Алан Ҳафизова, Милан Сафина, Сафия Пўлатова, Жасмин Яхлакова ва Есина Жўраева дастлаб кўпкурашда бронза медалига сазовор бўлган бўлса, булава билан машқларда кумуш медаль билан тақдирланди.

Шунигдек, София Усова, Лейсан Кузьменко ҳамда Виктория Никифорова учлиги жамоавий кўпкурашда бронза медалларини терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!