Спортчиларимиз Туркияда 6 та медаль олди

BEPUL PROPAN

Туркиянинг Анталия шаҳрида таэквондо WТ бўйича G2 таснифидаги "Turkish Open-2025" мусобақасининг катталар ўртасидаги баҳслари якунланди.

Кун давомида эркаклар ўртасидаги баҳслар ташкил этилди. Унда 9 нафар ҳамюртимиз иштирок этди. Вакилларимиз биттадан олтин, кумуш ҳамда бронза медалларига эга чиқди.

Аниқроғи, Марат Мавлонов (+87 кг) олтин, Жаҳонгир Худойбердиев (54 кг) кумуш ва Мирдиёр Мирайимов (54 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, терма жамоамиз турнирни 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!