Спортчиларимиздан бир шингил (Еттинчи қисм)
Одатда, табассум инсон умрини узайтириши борасида гап-сўзлар юради. Бунинг факт эканлиги ҳам исбот қилинган. Шундай экан рукнимизни кузатишда давом этинг. Зеро, бир оз бўлсада кайфиятингизни кўтариб, юзингизга кулгу ҳадя этсак, бундан баҳтиёр бўламиз.
Ҳамид Низомов – бодибилдингчи, халқаро турнирлар ғолиби
Боғчага келган боладан тарбиячиси билимини синаб кўряпти:
— Қани Aкмал нимани биласан?
— 1, 2, 3, 4, 5
— Aна кўрдингларми санашни билар экан, қани давом этчи,
— 6, 7, 8, 9, 10, валет, дама, корол, туз.. J J J
**** **** **** **** ****
Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди: қуён алкаш бўлса, келса барибир тўйни файзини бузади келганидан фойда йўқ деб, қуёни айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён бостириб кириб:
— Ҳой, шер сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир разбор қиламиз, деса
Шер тулкига:
— Бор чиқиб ҳал қил, дебди.
Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кегин қуён қайтиб кирибди:
— Шуми зўринг? Яна борми, дебди.
Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди:
— Яна зўринг борми, деса
Шер бўрига қараб:
— Бор ҳал килиб юбор, дебди.
Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зўрға турармуш. Шер нима бўлди, деса.
Бўри зўрға бошини кўтариб:
— Aҳмоқ айиқни ҳам айтмабсан-ку, дермиш... J J J
Муса Мамедов- қўл жанги устаси, жаҳон чемпионати совриндори
Талаба адабиётдан имтиҳон топширяпти. Ёзувчини туғилган йили эсида-ку, вафот этган йили эсида йўқ экан.
- Ўқитувчи: Ёзувчини вафот этган йилини айтинг!
- Талаба: Уни ўлди дейишга тилим бормайди. У мен учун доим тирик! J J J
**** **** **** **** ****
Қайнона янги туғилган набирасига қараб туриб келинига:
— Умуман ўғлимга ўхшамайди, - деса, келинини жаҳли чиқиб:
— Ойижон, мен сизга ксерокс эмасман! - дермиш. J J J
**** **** **** **** ****
Бир куни ялмоғиз поезд йўлда кетаётса, орқасидан поезд сигнал чалибди. Ялмоғиз шунда "ақлли, яхши қизла ҳуштак чалганларга қарамайди" дея кетаверибди.
Раҳматилла Нуриддинбеков – курашчи, халқаро турнирлар ғолиби
Иккинчи синф ўқувчиси, ўртоғига:
— Шу ўқитувчимизга ишонгим келмаяпти-да. Кеча 5+5=10 деяётган эди, бугун эса 7+3=10, деяпти. J J J
**** **** **** ****
Бир куни 2 та дугона паркда кетишаётган экан, бир қитмир бола келиб, қизлардан:
— Исминглар нима? - деб сўрабди.
Қизлардан бири иккинчисига қараб:
— Исмингни айтма, Зилола, - дебди
— Иккинчиси ҳам ҳўп, Ҳилола, - дермуш... J J J
**** **** **** ****
Афанди бир куни қўшнисидан қозон сўраб чиқибди. Орадан бир ҳафта ўтгач, қозонни иккита қилиб олиб чиқибди. Қўшниси ҳайрон бўлиб:
— Нега иккита қозон олиб чиқдингиз?, - дебди.
Афанди эса жавоб берибди:
— Қозонингиз ҳомиладор экан, туғди.
— Қозон керак бўлса тез-тез сўраб туринг, - дебди қозоннинг эгаси.
Орадан бир неча кун ўтиб, афанди ўша қўшнисидан катта дошқозон сўраб чиқибди. Қўшниси дарров берди. Орадан бир ҳафта ўтибди, ўн кун ўтибди, бир ой ўтибди. Афанди эса ҳануз қозонни қайтармасмуш. Қўшниси ўзи қозонни сўраб чиқибди. Афанди қўшнисига ҳомуш қараб:
— Қозонинг бетоб экан. Қазо қилди, - дебди.
— Қанақасига қозон бетоб бўлсин?, - деб бақирибди қўшни, - ҳеч жаҳонда қозон ҳам ўладими?
— Қозонинг туққанига ишонасану, ўлганига ишонмайсанми?, - дебди афанди.
Бобур Ҳамдамов – муайтайчи, К-1 чемпионлик камари соҳиби
Қиш. Изғирин совуқ. Қор ёғяпти. Ўрмонда жаҳл отига минган айиқ у ёқдан бу ёққа чопиб қичқирарди:
- Нима учун сентябрь ойида қаҳва ичдим-а? J J J
**** **** **** **** ****
Бокс. Танаффус пайти:
-Рақибингни боплаб қўрқитдинг-да!
–Йўғ-е,қанақасига?
-У сени уриб ўлдириб қўйдим, деб ўйлади. J J J
**** **** **** **** ****
Ота ўғлига танбеҳ беряпти:
— Эҳҳе, қундалигингни “икки”лар босиб кетибди-ку!
— Да-да!
— Гапирма! Сендай пайтимда “уч” олсам ҳам уялардим. Сен бўлсанг...
— Да-да, дада деяпман!
— Хўш, нима демоқчисан ўзи?
— Ахир бу сизнинг ўқувчилик пайтингиздаги кундалигингиз-ку. Кеча эски китобларингиз орасидан топиб олувдим.
Мироншоҳ Убайдуллаев – кикбоксингчи, Осиё ва жаҳон чемпиони
Бир маст одам эски чироқ топиб олибди. Ишқаласа, ичидан жин чиқиб:
— Тила тилагингни! Учта тилагингни бажараман, - дебди.
Маст одам унга:
—Кел юзта-юзта олайлик!
— Ўйлаб кўр. Бу биринчи тилагинг ҳисобидан кетади.
— Майли. Қани олдик.
— Энди иккинчи тилагингни айт!
— Яна юз-юз қуй!
— Ҳой инсон, яхшироқ нарса сўрасанг-чи?
— Эй, қуй дегандан кейин, қуйда! Қани олдик.
— Балки учинчи тилагингга бирор нима сўрарсан!
— Яна юзта-юзта олайлик!
— Сен ақлдан озибсан! Бу охирги тилагинг.
— Майли, розиман, - деб ичиб юборишибди.
Жин чироққа қайтиб кириб кетибди-ю, беш дақиқадан кейин қайтиб чиқиб келиб:
— Майли, тўртинчи тилагингни ҳам тила! Мен розиман!, - дермиш. J J J
**** **** **** **** **** ****
Подшо бир куни Афандининг олдида ойнага қараб, ўзининг хунуклигидан шикоят қилди:
— Қара, одам ҳам шунақа хунук, бадбашара бўладими?
— Бир марта ойнага қараб шунча хафа бўласиз, ўлмаган бизнинг жонимиз: ҳар кун сизни ўн марта кўрсак ҳам чидаб юра берамиз.
**** **** ****
Аҳмадбек ЭШМАТОВ тайёрлади
Фикрлар