Спортчиларимиздан бир шингил (Тўққизинчи қисм)

“Спортчиларимиздан бир шингил” рукни давом этади. Бу сафар ҳам ажойиб латифаларан баҳраманд бўласиз деган умдддамиз...

Муҳамадсалим Сотволдиев- профессионал боксчи Ўзбекистон чемпионлик камари соҳиби

Без названия_8

- Бир йигит севган қизига:

-Жоним қўлимда нечта мандарин борлигини топсанг. Иккаласини ҳам сенга бераман дермиш... ???? ????

****           ****                      ****                      ****                           ****

- Оддий аскар бир кун аввал роса маст ҳолатга тушибди:

- Командир: Кеча яна ичибсиз. Агар, шу ичишни ташласангиз, Сержант унвонини берамиз деса,

- Аскар:  Ие сержант унвонини нима қиламан. Ичганимда ўзимни генералдек ҳис қиламанку дермиш...  ???? ????

 

Ғайбулла Қўчқаров -боксчи, ўсмирлар ўртасида халқаро турнирлар ғолиби

Без названия (3)_1

- Мен яна катта спортга қайтдим!

- Энди душманларимга кўрсатиб қўяман.

- Ҳар куни тинмай шуғулланаман, спорт соғлик гарови дейишганку, хуллас мен кетдим ШAХМAТга, ҳа нима шахмат ҳам СПОРТку????

****                 ****                           ****                            ****                

- Бир миллиони бор одам МИЛЛИОНЕР ҳисобланаркан:

- Демак, камина МИНГЛИОНЕР????

****                  ****                             ****                        ****

Бақлажонни кўриб қолган БAНAН "сен негрмисан" деярмуш????

****                    ****                            ****                        ****

- Бир киши касал ётган дўстини кўргани келди.

- Касалнинг хотини унга эри оғир, жони узилиш арафасида эканлигини, иложи борича кўнгил кўтарадиган гаплардан гапириш кераклигини айтди.

-Ҳалиги киши: Касалнинг олдига кириб қувноқ овозда, қалай энди? Ўляпсизми дебди...   ???? ????

 

Абдурасул Исмоилов – профессионал боксчи, Ўзбекистон чмепионлик камари соҳиби

Без названия (4)

- Эр-хотин далада ер чопаётиб,

- Хотин: - вой, дадаси оёғимни илон чақиб олди деса

- Эри: - илонга ҳеч нарса қилмадими дебди. ???? ????

****              ****                        ****                         ****

- Жинни жиннига деди: Мен 12-қаватга чиқиб тураман. Сен ҳам қарама қарши тарафдаги 12 қаватли уйнинг 12-қаватига чиқиб турасан. Сўнгра мен қўлимдаги фонарни ёқаман. Сен фонарнинг нурига чиқиб, мен турган уйга юриб ўтасан. Келишдикми?

-Ийе, тўсатдан фонаринг ўчиб қолса, йиқилиб тушаман-ку!  ???? ????

****                  ****                 ****                     ****

Кема капитани матросга дебди:
- Капитан бўлишни истайсанми?
- Ҳа, албатта!
- Шу дақиқадан бошлаб шу кемани капитанисан. Кема чўкяпти. Қоидага кўра сен кемани охирги бўлиб тарк этишинг керак.  :)  :)

****                ****            ****                **** 

Фаррух Мадаминов – ММА мураббийи

Без названия (2)_6

Боши қотган бир эркак дўстига:
- Бугун хотинимни туғилган куни. Нима совға қилсам экан? - дебди.
Дўсти:
-  Уйга маст ҳолатда бормасанг бўлди. Совға - шу!
Эркак ўйланиб туриб:
- Тўғри, хотинимни юбилейи ҳар ҳолда...!  ???? ????

****                    ****                         ****                           ****

Боғчадан қайтган болакай онасига дебди:
- Ойижон, бугун бизни касалликка қарши эмлашди.
- Йиғламадингми ишқилиб?
- Йўқ, мени қувлаб ета олишмади... ???? ????

****                     ****                        ****                   ****

Бўлинма шахсий таркиби машғулот ўтмоқда.

- Оддий аскар Aлиев!

- Мен!

- Фараз қилинг, постда турибсиз. Кимдир пост томон эмаклаб келмоқда. Қандай иш тутасиз?

- Ичиб, оёғида тура олмай қолган баталон командирини уйига элтиб қўяман.  ???? ????

 

****                    ****                     ****                           ****

Фаррух Шодибоев – самбочи, жанговар йўналишида Ўзбекистон чемпиони

Без названия (1)_10

Банкка босқинчилар кириб ҳаммага бақира бошлашибди:
- Тескари ўгирил, ёт! Агар ким бизни юзимизни кўрса, отиб ташлаймиз!
Бир одам:
- Мен кўрдим, - деб юборибди. Шу заҳоти тўппончани олиб отиб ташлашибди. Яна сўрашибди:
- Яна ким кўрди?! - деса, четроқда ётган одам:
 Мени хотиним кўрди, - дермиш. ???? ????

****                   ****                           ****                      ****

Янги келин-куёв тушлик овқатдан кейин ота-онаси билан гаплашиб ўтиришса, куёв бола келинга "Тур уйга кирамиз" деган паролни бермоқчи бўлиб, стол тагидан хотинини оёғи билан туртиб имлабди. Яна бир оздан кейин сал кучлироқ туртса, келин яна индамабди. Бундан куёв болани жаҳли чиқиб бир тепган экан, куёвни адасини жаҳли чиқиб:
- Гапинг бўлса гапир! Боядан бери нега оёғимга тепасан?! – дермиш...   ????  ????

****                     ****                         ****                   ****

Иккита жинни баланд бинога қараб туриб суҳбатлашмоқда:
- Шу бинодан пастга сакраган одам, нечи кунда ерга тушаркин?
- 3 кунда тушса керак?!
- Тушган одам ўлармикин?
- Эсинг жойидами? 3 кун овқат емайди, сув ичмай-ю, ўлмайдими?!  ????  ????

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!