Sport.es: Хуан Мата "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтирди
"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата жамоада қоладиган бўлди.
Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли испаниялик футболчи “қизил иблислар” билан амалдаги шартномасини узайтирган. Аниқроғи, томонлар ўзаро 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномани имзолашган.
Қайд этиш лозимки, Матанинг аввалги шартномаси жорий ой сўнггида ниҳоясига етар эди.
Маълумот учун, Мата “Манчестер Юнайтед” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум 32 та ўйинда майдонга тушди ва 6та голга муаллифлик қилди.
Фикрлар