Спортни ривожлантириш вазири Халқаро кураш ассоциация бош котиби билан учрашув ўтказди
Бугун, 28-октябр куни Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов Халқаро кураш ассоциация бош котиби ва техник директори жаноб Муҳаммад Ризо Нассири Нежад билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Учрашувда курашни ривожлантириш ва жаҳон даражасига олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Халқаро кураш ассоциация бош котиби жорий йилнинг ноябр ойида Пуна шаҳрида (Ҳиндистон) кураш бўйича катталар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати ва Кураш халқаро ассоциациясининг навбатдаги Конгрессида Адхам Икрамовни фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши учун таклиф қилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар курашни ривожлантириш манфаати йўлида доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Фикрлар