SPORTS.uz инсайд: Шоҳжаҳон Эргашев ва Сабриель Матиас чемпионлик жанги санаси бўйича маълумот

  • 31 август, 2023, 08:15
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) IBF чемпионлик камари эгаси Сабриель Матиас ва Шоҳжаҳон Эргашев жанги бўйича музокаралар олиб борилмоқда. 

SPORTS.uz сайти манбалари хабар беришича, мазкур баҳс 14 октябрь куни Миннесота шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. 

Аввалроқ, мазкур жангни ташкил этиш хуқуқини TGB Promotions компанияси 510 минг доллар эвазига қўлга киритгани ҳақида маълумот берган эдик. Ушбу маблағнинг 70 фоизи Матиасга, 30 фоизи даъвогар Эргашевга гонорар сифатида берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!