SPORTS.uz Белград-2021. Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг жанги якунланди
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун Ўзбекистон шарафини 4 нафар боксчимиз ҳимоя қилади. Дастлаб Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) япониялик Севонрец Оказава билан жанг ўтказади.
Биринчи раунд бошланди.
Раунднинг илк дақиқаларини боксчилар бир-бирини ўрганиш билан ўтказди. Яккалик зарбалар учраб турди, икки томондан ҳам.
Кейинчалик вакилимиз чап қўлда икки бор зарба йўллади. Бироқ ҳамюртимиз ҳимояни эсдан чиқарди. Биринчи раунд японияликлар фойдасига 5:0.
Биринчи раунд якунланди.
Иккинчи раунд бошлади.
Асадхўжа иккилик зарбасини аниқ йўллади. Оказава жуда енгил ҳаракат қиляпти. Ҳамюртимизнинг рақиби тажрибали эканлиги кўринмоқда. Асадхўжа жеб зарбасини ўтказиб юборди. Ана энди Мўйдинхўжаев яккалик аниқ зарбалар берди.
Иккинчи раунд якунланди.
Учинчи раунд бошланди.
Охирги раунд, ҳал қилувчи палла. Япониялик боксчи вакилимизнинг қорин қисмига зарлбалар бермоқда...
Лекин Асадхўжа унга жавобан унинг юз қисмига кучли зарба берди.
Жанг якунланди. Ҳакамлар Оказаванинг ғалабасини қайд этишди. Оказава кейинги босқичда.
Фикрлар