SPORTS.uz Белград-2021. Бугун ўзбекистонлик 6 нафар боксчи медаллар учун жанг қилади
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада нимчорак финаллар якунланди. Энди навбат чорак финалларга.
Бугун Ўзбекистон шарафини 6 нафар боксчимиз ҳимоя қилади. Ушбу жанглар медаллар учун кечади.
Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг) қозоғистонлик Темиртас Жуссупов билан рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан 17:00да бошланади (А ринг).
Абдумалик Халаков (-60 кг) россиялик Всеволод Шумков билан рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 18:15дан сўнг бошланади (А ринг).
Саиджамшид Жафаров (-75 кг) таиландлик Вирапон Жонгжохо билан рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 19:30дан сўнг бошланади (В ринг).
Лазизбек Муллажонов (+92 кг) арманистонлик Давид Чалоян билан рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 20:30дан сўнг бошланади (А ринг).
Мужибулло Турсунов (-63,5 кг) кубалик Энди Круз билан рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 23:15дан сўнг бошланади (В ринг).
Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) англиялик Льюис Уильямс билан рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 00:00дан сўнг бошланади (А ринг).
Фикрлар