SPORTS.uz Белград-2021. Мужибулло Турсунов ғалабадан сўнг нималар деди?
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мужибулло Турсунов (63,5 кг) нимчорак финалда Хитой Тайпейи вакили Чу эн Лаига қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли кечган беллашувда ҳамюртимиз ғалаба қозонди.
Жангдан сўнг Мужибулло Турсунов SPORTS.uz сайтига ўз фқикрларини билдирди.
- Аллоҳга шукр, ғалаба қозондим. Қўллаб-қувватлаган халқимизга раҳмат. Насиб қилса, бундан ҳам чиройли жанглар ўтказамиз.
Аввалги жангда ҳам биринчи раундда ютқазгандим? Раунддан раундга очилиб боряпман. Аллоҳ бергани учун мана шундай ғалаба қозоняпман, - деди Мужибулло Турсунов.
Энди Турсунов 2 ноябрь куни чорак финалда кубалик Круз Гомезга қарши жанг ўтказади.
Фикрлар