SPORTS.uz Белград-2021. Шаҳобиддин Зоировнинг мағлубияти бўйича апелляция бериладими?
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун Ўзбекистон номидан биринчи бўлиб Шаҳобиддин Зоиров (-54 кг) рингга кўтарилди. У япониялик Томоя Цубойига қарши жанг ўтказди.
Бир қарашда ғалаба қозонган Зоиров якунда ҳакамлар қарорига кўра кутилмаганда енгилгани қайд этилди - 3:2. Япониялик боксчи чорак финалга йўл олди.
Рингдаги Зоиров ва мураббийлар штаби натижадан ҳайратда қолишди. Бу паллада кўпчиликнинг ҳаёлига бир нарса - апелляция келмоқда. Апелляция берилса, натижа балки бошқача бўлиши мумкин. Бу борада мураббийлар қандай қарорга келади?
Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатинг!
Фикрлар