Sports.uz да янги лойиҳа: мухлис фикри
Ads

 Юртимизда спортнинг барча турига, айниқса футбол, бокс, кураш, оғир атлетика, карате, таэквандо турига қизиқадиган ҳақиқий мухлисларни кўплаб учратиш мумкин. Sports.uz ахборот портали ана шундай инсонларни кўплаб учратиб , улардан ўзлари қизиққан спорт турининг камчилиги, ютуғи нималарда эканлиги ва келажагини қандай тассавур этишлари ҳақида умумий фикрларини сўрадик. Зеро, бу 2017 йил “ Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили “ да сиз азизларнинг фикрингиз аҳамиятга эга. Марҳамат, бир-биридан қизиқ, кутилмаган фикрлар билан танишинг. Кейинги мухлис фикри-сизники бўлиши мумкин. Sports.uz ахборот партали одамлар орасида халқ билан мулоқотда. 

 

Тошкент Халқаро Вестминстер университети талабаси Фарход Фозилов :

- Аикидо ва Футболга қизиқаман. Аикидо спорт тури энди ривожланяпти, лекин расмий федерацияси 1991 йили тузилган. Бу шунақанги жанг санъатики, уни севмаганга юқмайди. Уни севиш учун нимадир керак. Шу нималигини билмайман. (кулади). Бу жанг санъати билан бир қанча вақт шуғуллансангиз, ҳаммага ҳам юқавермаслигини тушунасиз.У жанг санъати маъноси билан бошқаларидан фарқ қилади.Бу спортдан кўра жанг санъатига яқинроқ, -дея фикрини бошлади у.

- Энди футболга келадиган бўлсам, яхши баҳолайдиганим – бу Германия. У буни исботлади ҳам. Пассиви эса менимча Англия. Чунки бу жамоа ҳозирги кунда ўз кучидан фойдаланишни билмаяпти. Ўзбек футболи ҳақида гапирадиган бўлсам, футболчиларимизнинг аксарияти китоб ўқимаган талабаларга ўхшашади. Ўзбек футболи деганда учта сўз: Қон босими, стресс, мағлубият ҳаёлимга келади. Мен терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқмагунча шу фикрда қоламан. Чиқсанг "герой" бўласан, чиқа олмасанг ҳеч нарса. Олдин жаҳон чемпионатига чиқишсин, ўзини кўрсатсин, кейин унвон, ютуқ ҳақида ўйлаб кўрилади, -дейди мухлисимиз.