SPORTS.uz ижодий жамоаси "Андижон" - "Насаф" учрашувини ёритиш учун водийга йўл олди
Хабарингиз бор бугун Суперлиганинг 5-тури доирасида “Андижон” ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилади. Эътиборлиси, “бургутлар” ушбу учрашувни қайта реконструкциядан чиқарилган “Соғлом авлод” стадионида ўтказишади.
SPORTS.uz ижодий жамоаси ҳам ушбу ўйинни кенг оммага янада яқинороқ ёритишни мақсад қилган. Сайтимизнинг 2 нафар мухбири – Азамат Умаров ҳамда Шаҳзод Ҳолбоев ҳозиргина Тошкент шаҳридан сафарга чиқишди.
“Соғлом авлод” ўйингоҳида бўладиган учрашувни биз билан бирга кузатинг!

Фикрлар