Sports.uz сайти журналистларининг қуръа олдидан билдирган тахминлари билан танишинг
Хабарангиз бор, бугун 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун қуръа ташланади.
Sports.uz сайти журналистлари Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги иштироки юзасидан қуйидаги саволларга жавоб берди:
"Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги рақиблари кимлар бўлади?"
"Мундиалда қайси босқичгача етиб бора оламиз?"
"Жаҳон чемпионатида таркибимиздаги қайси футболчилар порлаб, кучли чемпионатларга йўл олиши мумкин?"
Яҳёхўжа Улуғхўжаев:
1. "Мексика, Эквадор, Янги Зеландия".
2. "Плей-оффга 4 очко билан чиқиб, битта ютиб, кейинги босқичда пеналти сериясида ютқазиб қайтамиз".
3. "Аббос Файзуллаев, Остон Ўрўнов ва Ҳусниддин Алиқулов".
Карим Худaйқулов:
1. "Аргентина, Австрия, Кабо-Верде".
2. "1/16 босқич".
3. "Аббосбек Файзуллаев, Ҳусниддин Алиқулов".
Суҳроб Холбеков:
1. "АҚШ, Эквадор, Кабо-Верде".
2. "Нимчорак финал".
3. "Ҳожиакбар Алижонов".
Али Аҳмадхўжаев:
1. "Ўзбекистон гуруҳ босқичида Белгия, Марокаш ва Гаити тушишини хоҳлардим."
2. "Иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқишга кучимиз етади. Аммо 1/16 босқичдан мағлуб бўлсак керак."
3. "Жаҳон чемпионатида Аббос ва Остон зўр ўйнаб кучлироқ клубга кетишади. Ҳусанов ҳам яхши ўйнаб "Манчестер Сити"нинг асосий таркибда бемалол киришини исботлайди.
Билолбек Имомов:
1. "Франция, Австрия, Гана".
2. "Гуруҳдан чиқамиз".
3. "Аббос Файзуллаев, чунки унда катта потенциал бор".
Фарҳод Тулкунов:
1. "Мексика, Швецария, Янги Зеландия."
2. "Нимчорак финалда пенальтилар сериясида ютқазамиз."
3. "Аббос Файзуллаев Жаҳон чемпионатидан кейин Испания клубларига кетади."



Фикрлар