SPORTS.uz талқини бўйича Европа Лигаси чорак финал рамзий терма жамоаси

Мураббий: Хулен Лопетеги (4-3-3)

Жамоасини ярим финал остонасида “бўрилар” тўдасидан муваффақиятли ўтишида бош мураббийнинг хизматлари беқиёс. Испаниялик мутахассис бу ўйин учун шогирдларини дарвозабонидан то ҳужумчисигача шу қадар яхши тайёрлай олган-ки, улар кечаги учрашувда ҳақиқий жасорат кўрсата олди. Айниқса, белгиланган пенальтини қайтариб, якунда ғалаба голини йўллай олдилар. Албатта, бу ерда мураббийнинг мотивацияси катта роль ўйнади. Бундан ташқари, андалусияликлар айнан Лопетеги қўли остида барча мусобақаларда 19 учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келяпти. Бу эса клуб рекорди ҳисобланади.

6ff845f0-86c2-11e9-beb2-e5b908f2676e

Дарвозабон: Карл-Йохан Йонссон

Жамоаси кейинги босқичга чиқа олмаса ҳам, рамзий жамоамиздан ўрин олган ягона футболчи “Копенгаген” посбони Карл-Юхан Йонссон ҳисобланади. Чорак финал босқичида МЮ билан баҳсда швед дарвозабони оз эмас, кўп эмас 13 марта сэйв ижро этди. Тан олиш лозим, айнан унинг саъй-ҳаракатлари туфайли жамоаси шу босқичгача етиб келди. Гарчи “Севилья” кипери Яссин Буну пенальтини қайтариб, ўз дарвозасидан гол ўтказмаган бўлса-да, у фақат пенальтини қайтарди. Йонссон эса фақат 11 метрлик жарима зарбасини қайтара олмади. Сэйвлар ўртасидаги нисбат 2-13. Сиз барчасини тушундингиз.

Kalle-Johnsson

Марказий ҳимоячи: Харри Магуайр

“Қизил иблислар” сардори кетма-кет иккинчи бор терма жамоамиздан ўрин олмоқда. Табиийки, бунга арзирли сабаб бор: Харри нафақат ҳимояда, балки стандарт вазиятларда ҳам рақиб жарима майдончаси ичида хавфли. Баланд бўйи, бақувват танаси орқали англиялик фулбек рақиб футболчиларига доим муаммо туғдириб келади. Ортда қолган босқичда ҳам унинг ишончли ўйини сабабли Сульшер шогирдлари ярим финал чипталарини қўлга киритди.

c1_3714827

Марказий ҳимоячи: Диего Годин

Кучли рақиб устидан ғалаба қозонилди. Яна кимсан, бутун Европа грандлари оромини ўғрилаган ёш юлдузи бор клуб устидан ишончли ғалабага эришилди. Мавсум аввалида миланликлар сафини тўлдирган уругвайлик фулбек бу ўйинда рақибларига тиним бермади. Кетма-кет ўйинларда Антонио Конте томонидан билдирилаётган ишончни Диего оқламоқда. Кейинги рақиб гол уришдан зерикмаётган “Шахтёр”. Демак, Годинда ўз даражасини яна бир бор кўрсатиб қўйиш учун имконият туғилади.

26021158-0-image-a-17_1584351258220

Ўнг қанот ҳимоячиси: Додо

“Шахтёр” рақибини янчиб ташлади. Тезкор футболчилари талайгина бўлган донецкликларнинг қарши ҳужумларига дош бериш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермаяпти. Ушбу босқичда ҳам “Базель” ҳимоячиларини ортидан югуришга мажбур қила олган “кончилар” аъзоси Додога бизнинг термамиздан жой топилди. Ўйин охирида унинг ажойиб рейди туфайли швейцарияликлар 4-тўпни ҳам қабул қилиб олганини эслатиш жоиз.

PRI_160917740

Чап қанот ҳимоячиси: Эшли Янг

Қанот танламайдиган футболчилар сирасига кирувчи Эшли Янг “Интер”да иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. Ўйин давомида тўхтовсиз ҳужумлар уюштириб, хавфли вазиятлар яратишда, ҳужумчиларни узатмалар билан таъминлашда чарчамаган инглиз ҳимоячиси терма жамоамиз учун бу сафар чап қанотда ўйнайди. Унинг фаол ўйинидан “Неррадзурилар” устози хавотир олмаса ҳам бўлаверади.

ashley-young-inter_1luva087vm6j3170klp0f3ycpq

Марказий ярим ҳимоячи: Эвер Банега

Испаниялик ярим ҳимоячи ўзининг даражасини яна бир бор кўрсатди. Жарима тўпини ажойиб тарзда ижро этган Банеганинг зарбасини Руи Патрисиу базўр қайтарган эди. Аммо кўп ўтмай, унинг жамоадошларига бўлган узатмаси ҳисоб очилиши билан якунланди. Банега маэстро ролини қойилмақом ижро этди.

1579980209_785342_1579980269_noticia_normal

Марказий ярим ҳимоячи: Николо Барелла

Леверкузенликлар Ромелу Лукакунинг голига жавоб бера олишди. Аммо Барелланикига эмас. Унинг рақиб ҳимоячилари орасидан берган моҳирона зарбасидан сўнг, “неррадзуррилар” анча енгил тин олдилар. Тўп киритишдан ташқари, Николо марказда яхши ўйин намойиш етди ва якунда жамоасининг ярим финалга чиқишига муносиб ҳисса қўшди.

LP_10449003

Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Лукас Окампос

“Севилья” - “Вулверхэмптон” қарама-қаршилиги олдидан барчанинг нигоҳи яна бир беллашувга қаратилган эди: Лукас Окампос ҳамда Рауль Хименес баҳси. Максикалик форвард тўп киритиши лозим бўлган вазиятда адашди. Тўғри, у тўпга аниқ зарба берди. Аммо пенальтини голга айлантира олмади. Окампос эса бир қарашда голга тортмайдиган вазиятни муваффақиятли якунлаб, жамоасига ғалаба келтирди. Нафақат андалусияликлар “бўрилар”ни маҳф этди. Балки аргентиналик хавбек ҳам португалиялик рақиби устидан зафар қучди. Бу икки миллат йигитлари ўртасидаги яна бир қизиқарли кураш. Ҳудди акалари каби.

NINTCHDBPICT000601403276-1

Чап қанот вингери: Антони Марсьяль

Узоқ кутилган аниқ зарбани Бруну Фернандеш йўллаган бўлса-да, унинг 11 метрлик нуқтага яқинлашишига жамоадаги шериги Антони Марсьяль имконият яратиб берди. У ўйинда энг фаол бўлди, пенальти ишлади, жамоадоши уни ижро этмоқчи бўлганида унга омад тилади. Умуман олганда, агар ўша вазиятда рақиб ҳимоячиси францияликни чалиб йиқитмаганида, у дарвозабонни ожиз қолдириши катта эҳтимол эди.

EfFxH8QXgAIvL-O_1

Ўнг қанот вингери: Марлос

“Базель” билан ўйинда дастлабки икки гол амалда барчасини ҳал қилди. Уларнинг ҳар иккисига ҳам қаҳрамонимиз пас оширди. Ўйин давомида тиниб тинчимади, зарбалар йўллади, калит узатмалар берди. “Кончилар” устози айнан уни биринчи бўлиб захирага олди. Чунки финал остонасида у таянадиган энг муҳим футболчилардан бири айнан Украина терма жамоаси аъзоси саналади.

gettyimages-1228004582

Марказий ҳужумчи: Ромелу Лукаку

Бельгияликнинг спорт формаси ўйиндан ўйинга очилиб бормоқда. Нисбатан кучли “Байер”нинг мағлуб этилиши Лукаку номи билан боғланади. Битта гол киритиб, иккинчи аниқ зарбада ҳам катта ҳажмда иш бажарган Ромелу бу сафар ҳам рамзий жамоамиз ҳужумидан ўрин олди. Ўз тана имкониятларидан максимал тарзда фойдалана олган форвард ўз голлари сонини яна биттага кўпайтиришни уддалади. Кейинги босқичларда биз янада ҳавфли Лукакуни кўришимиз аниқ.

gettyimages-1227991608

Top5_2

Бу сафарги рамзий термамиз учун номзодлар саралаш жараёни ҳам анча қизғин кечди. Фаоллиги билан ажралиб турган Уан-Биссака, марказда яхши ҳаракат қилган Диего Карлос, захирадан ўйинга қўшилиб, хавфли ҳужумлар яратган Хуан Мата каби футболчилар бу гал жамоамизга кира олмади. Кейинги босқичларда ҳам улар шундай ижобий маънодаги ташвиш туғдиришларига ишонамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!